Внимание тендер (27.02.2019)
АО «Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори» объявляет КОНКУРС по отбору независимых организаций для оценки системы корпоративного управления в обществе. Организации, указанные в Кодексе корпоративного управления, имеют право участвовать в конкурсе.
«Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори» Акциядорлик Жамияти жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади
Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
- Корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;
- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;
- Ташкилот ҳақида маълумот;
- аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сетификати, корпоратив бошқарувнинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;
- корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули ва баҳолаш ҳисоботи андозалари;
- Жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.
Жамиятда корпоратив бошқарув тизими баҳоланилишининг ўтказилиш даври – 2019 йил март-апрель ой.
Танловда иштирок этиш учун таклифларни бериш муддати: 2019 йил 15 март соат 12-00 гача.
Танлов иштирокчиларининг таклифлари билан конвертларнинг очилиши 2019 йил 15 март соат 16-00 ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун таклифларни қуйидаги манзилга тақдим этиш мумкин: Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тошкент автомобил халқа йўли.
Маъсул шахс – Каримов А.Ж. Телефон: (71) 295-96-52.
Муддатидан кейин тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди.