Taftish komissiya nizomi / Положение о ревизионной комиссии (2018)
1.1. Мазкур Низом «TOSHKENT QISHLOQ XO'JALIK MAHSULOTLARI ULGURJI BOZORI» aksiyadorlik jamiyati (бундан буён матнда Жамият деб юритилади)Кузатув кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.
1.4. Жамият Кузатув кенгашиининг сон таркиби Жамият Уставида белгилаб қўйилади.
2. Кузатув кенгашнинг ваколатлари
2.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Қонун ва Жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
2.2. Кузатув кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:
Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш;
Жамиятнинг Устав фондини эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасидақўшимча акцияларни жойлаштириш йўли биланкўпайтириш;
акцияларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли орқали кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;
эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ва тасдиқлаш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига (қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва (ёки) рисолага) ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қонунчиликда белгиланган холда қимматли қоғозлар жойлаштирилиши ва муомаласини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида қарор қабул қилиш;
корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, бундан Қонун 65-моддасининг ўн биринчи қисмиданазарда тутилган ҳоллар мустасно;
акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш ва йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш, Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли орқали кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
Жамият Директорини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Жамиятнинг Директорига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
Директори билан тузилган шартномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
ички аудит Хизматини ташкил этиш, унинг низоми, харажатлар сметаси, иш режасини тасдиқлаш, ходимларини тайинлаш хамда ҳисоботини ҳар чоракда эшитиб бориш ва тасдиқлаш;
Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
Жамиятнинг Захира фондидан ва бошқа фонларидан фойдаланиш;
Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
Қонуннинг 8ва 9-бобларидава мазкур Уставда назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.
2.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига Қонун ва Уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
2.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг Директорига ўтказилиши мумкин эмас.
3. Кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш
3.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш Қонунда ва Жамият Уставида назарда тутилган тартибда бир йил муддатга акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан амалга оширилади.
3.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
3.3. Жамият Директори Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
3.4. Айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
3.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.
3.6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
3.7. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.
3.8. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.
4.1. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.
4.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз Раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.
4.3. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг Умумий йиғилишида раислик қилади.
4.4. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.
4.5. Кузатув кенгаш Раиси, агар Кузатув кенгашнинг қарори билан ушбу ваколатлар бошқа шахсга юкланмаган бўлса, Директори билан тузилган шартномаларни Жамият номидан имзолайди.
5. Кузатув кенгаш мажлиси
5.1 Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг Раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Директорининг, шунингдек Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақирилади.
5.2. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг Раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Зарурият кўра Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари чоракда бир мартадан кўпроқ ўтказилиши мумкин.
5.3. Янги бир йил муддатга сайланган Кузатув кенгашининг биринчи мажлиси Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларидан бири томонидан мажлис чақирилиши тўғрисидаги бошқа Кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш орқали чақирилади. Кузатув кенгашининг ушбу мажлисида Жамият Кузатув кенгаши Раисини сайлаш масаласи кўриши шарт.
5.4. Мазкур Низомнинг 5.1-бандида белгиланган шахс томонидан Кузатув кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги ёзма талаб келиб тушган тақдирда, Кузатув кенгашининг Раиси келиб тушган талабни кўриб чиқишга мажбур. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш тўғрисидаги талабда мажлис кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган ҳамда мажлис чақирилишини талаб қилаётган шахснинг электрон манзили бўлиши керак. Талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида Жамият Кузатув кенгашининг Раиси мажлисни чақириш тўғрисида ёки мажлисни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак. Чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда талабда кўрсатилган масалани (масалаларни) кўриб чиқиш бўйича Кузатув кенгаши мажлиси Кузатув кенгаши Раиси томонидан тегишли талаб олинганидан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмай ўтказилиши керак. Жамият Кузатув кенгаши Раиси томонидан мажлиси чақириш ёки бундай мажлисни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори мажлис чақиришни талаб қилган шахсга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай электрон манзил орқали юборилади.
5.5. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум аниқланади. Жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида кворум ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Жамият Директорининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
5.6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда Жамият Кузатув кенгаши ваколатли бўлади. Кузатув кенгаши мажлисини Кузатув кенгаши Раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири очади, мажлис кун тартибини эълон қилади ва мажлисини олиб боради. Йиғилиш кун тартиби масаласи бўйича Кузатув кенгаши Раиси, Кузатув кенгаши аъзоси ёки кун тартиби масаласи бўйича маъруза билан таклиф этилган шахс чиқишлари тингланади. Чиқишларнинг натижаларига кўра кун тартибидаги масала муҳокама қилинади. Овозга қўйилган савол бўйича овоз берилади. Кузатув кенгаши Раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири овозга қўйиш натижаларини ва қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттиради. Кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиши натижасига кўра, кўрсатилган шахс йиғилишни ёпиқ деб эълон қилади.
5.7. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Қонун ва мазкур Уставда, ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Жамият Кузатув кенгаши Раиси ҳал қилувчи овозига ҳуқуқи эга.
5.8. Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
5.9. Қонуни 18-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларидава Уставнинг 4.4. ва 4.6. бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
5.10. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.
Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
5.11. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг Директорига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг Директорига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
6. Кузатув кенгаш аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6.1. Кузатув кенгаш аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кузатув кенгаш мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
Кузатув кенгаш қарорига кўра муайян даврда Жамиятининг фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;
Кузатув кенгашида вазифаларни бажарганлик учун тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш (агар тақдирлаш пули тўлаш ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини қоплаш Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган бўлса);
қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низоми мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.
6.2. Кузатув кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатув кенгаш Раиси томонидан Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
6.3. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Жамият битишув тузишидан аффиланганлиги тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда Жамиятни хабардор этиши;
Кузатув кенгаш аъзолари ўзларининг мажбуриятларини ҳалол, шунингдек Жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириш;
қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низоми мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
6.4. Кузатув кенгаш аъзолари Кузатув кенгаш томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас.
6.5. Кузатув кенгаш аъзолари Жамияти имкониятлари (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
7. Кузатув кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги
7.1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Жамияти олдида қонунчилигига ва Жамият Уставига мувофиқ жавоб берадилар.
7.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.
7.3. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.
7.4. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
7.5. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.