Welcome to АО "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori"   Click to listen highlighted text! Welcome to АО "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori" Powered By GSpeech

«TOSHKENT QISHLOQ XO'JALIK MAHSULOTLARI ULGURJI BOZORI»

Акционерное общество

Проспект эмиссии

«Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori» aкsiyadorlik jamiyati

(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)

 

Идентификация рақами берилди:
R
U
1
0
7
Q
0
1
0
2
T
7
 

 
номинал қиймати 1480 сўм бўлган, 1 009 457 дона, оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз акциялар очиқ обуна усулида жойлаштирилади
 
Акцияларнинг ушбу чиқарилиши еттинчи чиқарилишдир.
 
Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил 13 майдаги қарори билан тасдиқланган.
жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил 13 майдаги қарорига асосан

 
 
Эмитентнинг жойлашган жойи: индекс 100026, Тошкент шаҳри, Тошкент автомобил халка йули, Бектемир туман.
почта манзили  индекс 100026, Тошкент шаҳри,  Тошкент автомобил халка йули, Бектемир туман.
мулоқот телефонлари:   295-96-52, 295-98-04 факс
 
Эмитентнинг раҳбари:                              Акбаров Буниед Равшан угли
                                                                                            (Ф.И.Ш., имзо)
Бош бухгалтер:                                                         Хошимов Баходир Даниярович
                                                                                            (Ф.И.Ш., имзо)
         
 Муҳр                                                                             Сана 13.05.2015 йил
  
1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий эгасининг номи ёзилган;
2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз шаклда
3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1480 сўм
4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги 1 009 457 дона акциялар
5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 1 493 996 360 сўм
6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари:
– жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиши;
– ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
– жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
– акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
– акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
– акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
– олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
– қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
– қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;
– ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
– қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
- Жамиятнинг устави ва бошқа амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлар.
7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар: Жамиятнинг уставида қўшимча акцияларни жойлаштиришда жамият акциядорлари ўртасида акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқларини қўллаш кўрсатилганлиги сабабли, ушбу акциялар чиқарилиши ва жойлаштирилишида имтиёзли ҳуқуқ қўлланилади.
8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм):  1 806 575 320 сўм
9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади):
Жами чиқарилган ва жойлаштирилган акциялар сони: 1 220 659 дона;
Чиқариладиган акциялар кўриниши ва уларнинг турлари бўйича сони: оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги акциялар: 1 009 457 дона.
10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жамиятда облигациялар чиқарилмаган
11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби.
11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): ушбу акциялар чиқарилиши қонунда ўрнатилган тартибда «Тошкент» Республика фонд биржасида ошкора савдолар (очиқ обуна) орқали жойлаштирилади;
11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати:
Акцияларни жойлаштиришнинг бошланиши: акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади;
 Акцияларни жойлаштиришнинг тугаши: акцияларни чиқарилиши давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 1 йилдан кечиктирмасдан.
11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил                           28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорига асосан «Тошкент» Республика фонд биржасида ошкора савдолар (очиқ обуна) орқали жойлаштирилади;
11.4. Акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, эмитент эгасининг номи ёзилган акциялари эгалари реестрини шакллантиришни амалга оширган марказий рўйхатдан ўтказувчининг ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширган депозитарийнинг телефони, шунингдек, тегишли фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати):
«Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori»  AJ акцияларини сақлаш ва акция эгалари реестрини шакллантириш Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси Давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат корхонаси ҳисобланади.
Қимматли қоғозларни ҳисоботини юритиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқига тааллуқли келтирилган асосий кўрсаткичлар ҳисоб юритиш ҳуқуқи ва қимматли қоғозларга эгалик қилиш хизмат кўрсатаётган депозитарийлар орқали ўрнатилган қонуний тартиб асосида юритилади                                                                                                                                                                                                                                                                                             
Ваколатли депозитарий реквизитлари:
1. Ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси, жойлашган манзили- индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.,
Почта манзили индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.
Телефон – 236-14-32
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси Давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига асосан ташкил этилган.
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси давлатга тегишли қимматли қоғозларни ҳисоботини юритишни ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича тааллуқли ҳужжатларни амалдаги қонунчилик бўйича юритади.
2. Депозитарий номи - “Тошкент инвестиция мажмуи” масъулияти чекланган жамияти.
Жойлашган манзили- индекс 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;
Почта манзили индекс 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;
Телефон – 236-21-50
Депозитарий фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати)№300-сонли лицензия Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2009 йил 25 ноябрда берилган. Лицензиянинг амал қилиш муддати чегараланмаган.
Реестрни марказий рўйхатдан ўтказувчи Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси жамият акцияларининг реестрини юритилишини амалга оширади, унинг ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси, жойлашган манзили- индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., юридик манзили индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., телефон – 236-14-32.
  11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Жамиятнинг уставида қўшимча акцияларни жойлаштиришда жамият акциядорлари ўртасида акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқларини қўллаш кўрсатилганлиги сабабли ушбу ҳуқуқ қуйидаги тартибда қўлланилади:
Жамият акцияларнинг ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамиятнинг бошқарув органи томонидан белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олишни таклиф этади.
Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кундан иборат қилиб белгиланади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Жамият имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни уларни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштиришга ҳақли эмас.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда жамият томонидан реализация қилинади.
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: акциялар бозор қийматида номинал қийматдан кам бўлмаган миқдорда жойлаштирилади;
11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Жамият акциялари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдолари орқали сотилади. Акцияларга тўлов амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади ва пул маблағлари жамиятнинг қуйидаги махсус ҳисоб рақамига ўрнатилган тартибда тўланади:
АК Халк банк Бектемир филиали, х.р 298300007040068211001, МФО – 00830, СТИР – 202966895, ХХТУТ – 71270
11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши (бундай улуш ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 60 фоизидан кам миқдорда белгиланиши мумкин эмас): Ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 30 фоизи биржа савдолари орқали жойлашса акциялар чиқарилуви амалга ошган деб ҳисобланади.
11.9. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби:
Агар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда бу ҳақида жамият ўзининг сайтига ва Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Тошкент шаҳар бошқармасининг сайтига ушбу ҳақидаги тегишли маълумотни эълон қилади.
Агар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда ушбу чиқарилишдаги акцияларни сотиб олган акциядорларга уларнинг аризаларига мувофиқ мазкур қарорда кўрсатилган ҳисоб рақамиан пул маблағлари қайтариб берилади. Пул маблағларини қайтарилиши акцияларни чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган санадан кейин 10 кун ўтгандан сўнг, 35 кун ичида қайтариб берилади.
12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:
Акциядорлар аризаларига мувофиқ акцияларни қўшимча чиқарилиш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласининг асли ва нусхаси билан «Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori» AJнинг қуйидаги манзилда жойлашган биносида танишишлари мумкин: индекс 100026, Тошкент шаҳри, Тошкент автомобил халка йули, Бектемир туман.
Ушбу янги чиқарилишдаги акциялар давлат руйхатидан ўтказилгандан сўнг акциялар чиқарилуви бўйича маълумотлар ўрнатилган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг сайтига эълон қилинади.
13. Бошқа маълумотлар. Бошқа маълумотлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда акциядорларга ва  давлатнинг ваколатли органига маълум қилинади.

Онлайн опрос

Как Вы оцениваете деятельность АО «Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori»?

Подписаться на рассылку

За 2024 год поступило обращений:
Устные обращения 1
По телефону / факсу 2
Через корпоративный сайт / эл. почту 1
Посредством Единого портала интерактивных гос. услуг 1
Другими способами 0
Всего: 5
Находятся на рассмотрении: 1
Ответ отправлен: 4
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech