Welcome to "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori" JSC   Click to listen highlighted text! Welcome to "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori" JSC Powered By GSpeech

«TOSHKENT QISHLOQ XO'JALIK MAHSULOTLARI ULGURJI BOZORI»

Joint-stock company

Direktor tugrisida nizomi / Положение о Директоре (2018)

1. Умумий қоидалар

 

1.1. Мазкур Низом «TOSHKENT QISHLOQ XO'JALIK MAHSULOTLARI ULGURJI BOZORI» Aksiyadorlik jamiyati(бундан буён матнда Жамият деб юритилади) Директоринг мақомини белгилайди ва унинг ишини, тайинлаш тартибини ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Жамиятининг ижро этувчи органини тузиш тартиби

2.1. Жамиятининг Директори Кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади, ёлланади). Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра Директор танлов асосида тайинланиши мумкин.

2.2. Директор номзодини кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан Кузатув кенгаш томонидан қабул қилинади.

2.3. Директорга номзод Жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.

2.4. Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатувчи кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.

2.5. Директорга номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда Кузатув кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.

2.6. Директор таклиф қилинган номзодни Кузатув кенгаш томонидан тайинлангандан кейин у билан билан мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Директори билан контракт уни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Шартномани Жамият номидан Кузатув кенгаш Раиси ёки Кузатув кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.

2.7. Акциядорлик жамиятининг Директори Жамиятнинг Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Жамиятининг Директори чақириб олиш ва у билан тузилган контрактни бекор қилиш ҳақидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

2.8. Кузатув кенгаш Директори билан тузилган шартномаларни улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки Жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.

3. Жамият Директорининг ваколатлари

.

3.1. Жамият Директорининг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

3.2. Жамият Директорининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

Акциядорлар Умумий йиғилишининг ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш, бажарилаётган ишларни ҳамда хизмат кўрсатилаётган нархларини тасдиқлаш;

Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалаш;

Жамият номидан битимлар тузиш;

Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;

штатларни тасдиқлаш хамда унга тегишли ўзгартишлар киритиш, Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

Жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Жамият фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги тавсияни тайёрлаш учун Кузатув кенгашига таклифни киритиш;

Жамият номидан хужжатларни имзолаш;

қонун хужжатларида чегараларда Жамият мол-мулкини ва пул маблағларини тасарруф этиш;

Жамият номидан харакат қилиш учун ишончномалар бериш;

банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа рақамлар очиш;

муовинлар орасида мажбуриятларни тақсимлаш ва ходимлар иш мажбуриятлари бўйича қўлланмаларни тасдиқлаш;

Жамиятнинг акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш;

Жамият кундалик фаолиятини амалга ошириш ва акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.

3.3. Директор қуйидагиларга мажбур:

Жамиятнинг йиллик бизнес-режа, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини таъминлаш;  

Жамиятни малакали ходимлар билан таъминлаш, ходимларнинг билимлари, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан самарали равишда фойдаланиш бўйича чораларни кўриш;

Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилиниши ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш;

Жамият ва унинг ходимлари томонидан Жамият фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тегишли ҳолати ва ҳаққонийлиги ташкил қилинишини таъминлаш;

бир йилда бир марта акциядорлар Умумий йиғилишида йиллик хисоботи тўғрисида тақдим этиш;

ҳар чоракда Кузатув кенгаши олдида Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг ҳолати тўғрисида ҳисобот бериш;

тегишли органлар, акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларида Жамиятнинг ҳар йилги молиявий ва бошқа ҳисоботи, фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни ўз вақтида тақдим этилиши ва чоп этилишини назорат қилиш;

акциядорларга қонунчилик билан бериладиган ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш;

маъмурий харажатлар ҳисоби ва бошқалар билан тасдиқланган маблағлар доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва харажатларни амалга ошириш;

шартномалар бўйича мажбуриятларни ижровини таъминлаш;

қонунчилик ва мазкур Устави мувофиқ бошқа мажбуриятлар..

3.4. Директорини моддий рағбатлантириш Жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.

4. Жамият Директорининг жавобгарлиги

 

4.1. Жамият Директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

4.2. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Директори устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

4.3. Агар Директор Жамияти томонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.

4.4. Директори унга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзи меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак.

4.5. Жамияти Директори Жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак.

4.6. Жамияти Директр даврида фаолияти Жамияти маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Директор Жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик Жамияти Кузатув кенгашини хабардор қилмоғи лозим.

 

4.7. Жамияти Директори ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида Жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва Жамият Уставига мувофиқ Жамиятига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмида Жамияти олдида жавоб берадилар. 

Online poll

How do you estimate the activity of the JSC «Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori»?

Subscribe to newsletter

Summary statistics of appeals in 2024:
Oral questions 1
By phone / fax 2
Using website / e-mail 1
Using The single portal of interactive state services 1
Other methods 0
Total: 5
In progress: 1
Reply sent: 4
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech