Welcome to "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori" AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori" AJ Powered By GSpeech

«TOSHKENT QISHLOQ XO'JALIK MAHSULOTLARI ULGURJI BOZORI»

Aksiyadorlik jamiyati

Umumiy ma'lumotlar

“Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори” АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 22.07.1999 йил 1126-сон билан рўйхатдан ўтган. Жамият акциядорларини умумий қарори асосида тасдиқланган ҳамда давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтган низом асосида фаолият юритади.
Жамият устав жамғармаси 1806,5 млн сўмни ташкил қилади. Номинал қиймати 1480 сўмдан бўлган оддий 1220659 акциядан иборат ва акцияларни барчаси жойлаштирилган. Шу жумладан Тошкент шахар хокимияти улуши 93.2%. Эркин савдо ва меҳнат жамоаси 6.8%.
Жамиятимизда ходимларнинг умумий сони 134 тани ташкил қилади.
Акциядорлик жамиятида 2020 йил давомида 134 та ходим билан меҳнат шартномаси тузилган. Жамият ташкилот структурасига риоя қилган ҳолда бошқарув аппарати, савдо бўлими, бухгалтерия, хавфсизликни таъминлаш, тозалик, пуллик хизматлар кўрсатиш ҳамда хўжалик бўлими томонидан фаолият юритиб борилади.
Жамиятнинг умумий эгаллаган майдони 11,12га
Жамият жойлари 194 та, савдо павильонлари 120 та, ер майдони ҳамда бино иншоотлар, деҳқон фермер, сотувчи ва харидорларга хизмат кўрсатишда фойдаланилади.
“Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 112- сонли 7 май 2015 йил қарори асосида замонавий типдаги қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи савдо мажмуаси “ ГИПЕРМАРКЕТ” қурилган бўлиб тўлиқ фойдаланишга топширилган.
Улгуржи бозорига кириб келган қишлоқ хўжалик махсулотлари аҳолига , харидорларга ҳамда Тошкент шаҳри бозорларига етказиб берилади.
Жамият ҳудудидаги мавжуд бино иншоотлар, савдо павильонлари ижара шартномаси асосида тадбиркорлар учун фойдаланишга берилган бўлиб шундан савдо дўконлари 1 та, умумий овқатланиш 25 та, маиший хизмат 20 та ва бошқа турдагилар 248 та.
Улгуржи бозор ҳудудида махсулот сифатини текшириш лаборатирояси, карантин инспекцияси тузилмаси, милиция таянч пункти, солиқ таянч пункти, тарозилар 180 та, юк ташиш аравалари 130 та, юк ортиш майдони, автотўхташ жойи, қишлоқ хўжалик махсулотларини ювиш мосламалари 6 та.
“Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори” АЖ, Давлат Хокимият органлари томонидан чиқарилган қарор ва фармойишлари асосида ўз фаолиятини юритади. Уларнинг бажарилишини таъминлайди. Кўрсатилган хизматлар учун ундириладиган ҳақ миқдори Тошкент шаҳар Хокимияти қарори асосида тартибга солиб борилади.
“Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори” АЖ, 2020 йил фаолияти якуни бўйича 2722,8 млн сўм соф фойда кўрган. Режага нисбатан 767,8 млн сўм ортиқча соф фойда олинган.

 

Onlayn so'rovnoma

“Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori” AJ-ning faoliyatini qanday baholaysiz?

Obuna bo'lish

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 1
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 5
Ko’rib chiqilmokda: 1
Javob yuborildi: 4
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech