«Тошкент қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ акциядорлари диққатига !
«Тошкент кишлок хужалик махсулотлари улгуржи бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2021 йил 26 март куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Автомобил халка йули. Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2021 йил 25 феврал ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2021 йил 22 март ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
2. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари;
4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
6. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
7. Жамият директори билан тузилган шартнома муддатини узайтириш;
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш;
10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш;
11. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
12. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 26 март соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 295-96-52
“Тошкент кишлок хужалик махсулотлари улгуржи бозори”акциядорлик жамиятининг 2021 йил 1 январ ҳолатига бухгалтерия баланси.
минг.сум
АКТИВ |
ПАССИВ |
||
Асосий воситалар |
37292058,9 |
Устав капитали |
1806575,3 |
Узоқ муддатли инвестициялар |
24139,4 |
Резерв капитали |
5653854,8 |
Товар моддий захиралари |
94413,9 |
Тақсимланмаган соф фойда |
2722872,2 |
Дебиторлар |
1926474,9 |
Максадли тушумлар |
691989,5 |
Пул маблаглари |
3794553 |
Жорий кредиторлик қарзлар |
32256348,3 |
ЖАМИ |
43131640,1 |
ЖАМИ |
431316401,1 |
СОФ ФОЙДА |
2722872,2 |
Молиявий натижалар: 1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум 11092903,7 минг сўм, 2.Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси 3403590,2 минг сўм, 3. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар 299168,0 минг сўм, 4. Ҳисобот давридаги соф фойда 2722872,2 минг сўм.
Аудиторлик текшируви бўйича маълумот
Жамиятнинг 2020 йил фаолияти якуни бўйича миллий стандартларга кўра аудит кўриги “АUDIT-RUMANS” МЧЖ томонидан текширилган. Аудиторлик текшируви натижалари буйича жамият молия –хужалик фаолиятини ижобий якунлади. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун Молия вазирлиги томонидан “АUDIT-RUMANS” МЧЖга 2019 йил 10 апрелда №00804-сонли Лицензия берилган.