«Тошкент қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ акциядорлари диққатига !
«Toshkent qishloq xo’jalik maхsulotlari ulgurji bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 7 октябр куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Бектемир тумани, Тошкент автомобил Xалқа йўли кўчаси.
Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 26 сентябр.
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 3 октябр.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
Жамиятда корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.
Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:
- Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ички назорат тўғрисидаги низом;
- Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;
- Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 1 октябрдан танишиш мумкин.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 7 октябр соат 10-00 дан бошланади.
Мурожат учун телефон: 295-96-52