«Тошкент қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ акциядорлари диққатига !
«Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2022 йил 13 сентябр куни соат 14.00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Бектемир тумани, Тошкент автомобил халқа йули. Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2022 йил 22 август ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2022 йил 7 сентябр ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва кенгаш таркибини қайтадан сайлаш;
2. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг “Умумий йиғилиш ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг “ижроия органи ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар кпиритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 13 сентябр соат 13-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 2959652