«Тошкент қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ акциядорлари диққатига !
«Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 10 апрел куни соат 11:00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Бектемир тумани, Тошкент автомобил халқа йули. Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. 1. Жамият директори ва Кузатув кенгаши раисининг жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича 2022 йил давомида кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш;
2. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
3. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг соф фойдасини тақсимлаш;
5. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси”ни ҳамда “даромадлар ва харажатлар сметаси”ни тасдиқлаш;
6. Жамият директорини сайлаш ҳақида;
7. Жамият Кузатув кенгашини сайлаш;
8. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
9. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
10. Жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш;
11. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 31 март кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-295-96-52.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 13 март Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 4 апрель
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.