«Тошкент қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ акциядорлари диққатига !
«Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2024 йил 31 январ куни соат 11.00 да акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Бектемир тумани, Тошкент автомобил халқа йули. Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2024 йил 9 январ ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2024 йил 25 январ ҳолатига тузилган.
Кун тартиби:
1. “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ тасарруфидаги айрим фойдаланишга эҳтиёжи йўқ мулкларни сотиш тўғрисида;
2. “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ ҳудудида қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва ушбу ишлар тугагунга қадар жамият фаолиятини тўхтатиб туриш ҳақида;
3. “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖни ихтиёрий тугатиш ҳақида.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 31 январ соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 295-96-52