«Тошкент қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ акциядорлари диққатига!
«Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori» АЖ тугатиш комиссияси 2024 йил 14 июн куни соат 11.00 да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Бектемир тумани, Тошкент автомобил халқа йули. Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2024 йил 21 май ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2024 йил 10 июн ҳолатига тузилган.
Кун тартиби:
1. “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖнинг оралиқ тугатиш балансини тасдиқлаш;
2. Жамиятнинг мол-мулкларини сотиш масаласи;
3. Жамиятнинг асосий воситалари, товар моддий бойликларини ҳисобдан чиқариш ҳақида.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 14 июн соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 295-96-52