Муҳтарам юртдошлар! Бетакрор диёримизга янги 2022 йил кириб келмоқда.
Сиз азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни-кўп миллатли бутун халқимизни ушбу гўзал айём билан чин қалбимиздан табриклаймиз.Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилаймиз. Ҳаммамиз гувоҳмиз, 2021 йил бутун дунё қатори юртимиз учун ҳам оғир ва мураккаб келди. Коронавирус пандемияси, глобал инқироз инсониятни жиддий синовдан ўтказмоқда. Миришкор деҳқон ва фермерларимиз барча қийинчиликларни мардона енгиб, мўл ҳосил етиштирдилар. |