Welcome to "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori" AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to "Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori" AJ Powered By GSpeech

«TOSHKENT QISHLOQ XO'JALIK MAHSULOTLARI ULGURJI BOZORI»

Aksiyadorlik jamiyati

  • Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • “Ўзгидромет” маркази ва “Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори” АЖ ОГОХЛАНТИРАДИ

“Ўзгидромет” маркази ва “Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори” АЖ ОГОХЛАНТИРАДИ

“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра, июль ойининг иккинчи ярмида юртимизга иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан ҳудудларда об-ҳаво ҳарорати ўта кескин ( 40*с ва ундан юқори) кўтарилиши кутилмоқда.
“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ, бундай фавқулодда вазиятда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида, юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шошилинч тарзда қуйидаги чора-тадбирлари амалга оширилди.
Биринчидан, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни кенг жалб этган ҳолда, аҳолини ўз саломатлигини асраши учун ҳушёр бўлишга чақириш, жумладан кескин иссиқ ҳаводан ҳимояланиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, зарурат бўлмаган ҳолларда уйдан ташқарида юрмаслик, айниқса сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексаларни ҳимоялаш юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.
Иккинчидан, аҳоли гавжум жойларида, жумладан “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖда, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича вақтинчалик тиббиёт пунктлари ташкил этилди.
Учинчидан, АЖ ҳудудида фаолият юритаётган умумий овқатланиш шахобчалари эгалари билан сухбат ўтказилиб, аҳолини бузилган маҳсулотлар билан захарланишини олиш юзасидан назорат ишлари кучайтирилди.
Тўртинчидан, бозорларда маҳсулотларни ташиш ва сақлаш қоидаларига қаътий риоя этиш бўйича, назорат ишлари кучайтирилди.
Бешинчидан, ёнғинларнинг юзага келиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирлари амалга оширилди.

Onlayn so'rovnoma

“Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori” AJ-ning faoliyatini qanday baholaysiz?

Obuna bo'lish

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 22
Telefon / faks orqali: 11
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 10
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 8
Umumiy soni: 52
Ko’rib chiqilmokda: 12
Javob yuborildi: 40
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech